Мақолаҳо
Иқтисодий тараққиёт сари!
Жаҳон шодликлари йиғилса бутун,
Дӯстлар дидоридан бӯлолмас устун.
(Абӯабдуллоҳ Рӯдакий)
Шундай экан, юраклар шодлик қувончларида тӯлиб кетганини ҳар бир оқил инсон, юракдаги орзу – эзгуларига эришган натижасини қувончли кунга эриштилар.
2018 йилнинг 9 – 10 март кунлари тожику ӯзбек икки дӯст, қардош ва қондош халқларнинг дӯстлик муносибатларида янги саҳифа очилди. Албатта, бу шодлик икки давлат президентлари ҳурматли Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевлар оқилу доно инсонпарварлик сиёсати шарофати орқали амалга ошди.
Шавкат Мирамонович ӯз сӯзларига таъкидлаб ӯттилар 9 март 2018 йил икки давлат дӯстлигининг «туғилган куни» деб таърихда из қолдирди. Шунга биноан шахснинг роли, қолаверса роҳбар бошлиқни ӯрни, инсоният таърихида асрлар давомида из қолдиради деган ҳикмат давлатлараро идроқли сӯзларини икки дӯст ва биродарлар халқлар сезилиб турган чексиз сон – саноқсиздир ва чексиз орзу умедларига эришган мақсадидадирлар.
Қолаверса бу икки халқнинг яқин бирлиги баъзе пайтларида чалкашиб қолиш эҳтимоли назарида илиниб қолиши сезилади.
Бу тӯғрисида, отоқли тожик ёзувчиси Боқи Раҳимзода шундай деган: «Эй жӯра айткин, сен ӯзбекми ё тожикмисан?»
Бундай хулоса чиқариш мумкин, ки бу икки халқнинг орасида ҳеч қандай фарқиятни сезилиши эҳтимолдан четта қолганини билдиради. Хуллас, ҳама инсонлар орасида бозор иқтисодиёт шароитида, энг зарур ва керакли тормоқ – бу эса инсоннинг иқтисодий турмуш шароити азалдан олий ютуқ ҳисобланади. Бу тӯғрисида К.Маркс ӯз вақтида айтган эди: «Инсоннинг олий даражадаги онгини моддий неъматлар ифодалайди». Шунга биноан икки давлатнинг иқтисодий томонларига сӯз юрутсак бир мунча мақсадга эга деб ӯйлаймиз.
Биринчидан, икки давлатни чегара масоҳати кӯп эмас, 1300 км-дан ошиқроқда чегарадошмиз, шундай экан бу икки халқни ӯртасида иқтисодий ва географилик асослари азалдан бор эди ва ҳозир ҳам узулган эмас.
Агарда бир мунча статистик маълумотларга назар ташласак, икки давлатнинг мол айланиши 2013 – 2014 йилдан бошлаб, ҳозиргача 65 миллион АҚШ долларига эришган. Экспорт ва импорт икки давлат ӯртасида шунга биноан 37 миллион долларни ташкил этади. 2017 йилдан бошлаб икки давлат тадбиркорлари ва ишбилармонлар фаъолияти натижасида Душанбеда ва Тошкентда бир неча тижорат ва саноат кӯргазмалари ӯтказилди. Фақат бу даврда, ӯзбекларнинг Душанбе шаҳрида намоиш этилган маҳсулотларини ҳажми 50 миллион доллардан ҳам ошиб кетди.
Бу савдо тижорат жараёни Ӯзбекистон ён қӯшни Суғд вилояти билан ишбилармонлар ӯртасидаги савдо тижорат тизимларини амалда эришиш мақсадида, 3 миллион доллардан ошиқроқ шартнома имзо чекилди, бу ютуқлар биринчидан, бизнинг тадбиркорларни азалдан кутилган эзгу орзулари эди.
Яқинда 10 – тадан ошиқроқ дарвозалар очилди. Энг иқтисодий аҳамиятга эга бӯлган Амузанг темир йӯли 9 йилдан бери бекилган эди. Қайтадан Президентлар очиш рамзида иштирок этиб дарвозаларни очилиши халқларни шодлик қувончи чегараси йӯқ деб ҳисобланади. Қаранг, энди қанчалик арзончилик, фаровончиликга бу халқлар эришдилар. Ташкил этган икки томонли давлат камиссиялар ишлари халқ хӯжалиги, қолаверса саноат, қишлоқ хӯжалиги, энергетика ва бошқа тормоқларда ӯз манфиат самарасини бериш натижаси сезилиб бошланди.
Бугунги кунда Тожикистон – Ӯзбекистон давлатлари орасида табиий берган бойликлар, тоғлик ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқларига эришиш мақсадида бел боғлаган. Бунинг натижасида Тошкент метролари Тожикистон ишлаб чиқариш мармарлар билан безатилган. Ӯзбекистоннинг Газли Бухоро гази йиллар давомида Тожикистоннинг алюминий заводи ва халқларнинг қозонини қайнатган эди. Насиб бӯлса бу ӯчоқ қозонлар қайта ӯз фаъолиятида эришти деб умиддамиз. Инсоният таърихида иқтисод ва сиёсат ҳар бир давлатнинг узулмас кучли фундаменти деб аталган, шундай экан, бу икки қардош давлатларни сиёсий жиҳатидан терроризм ва экстремизм, қолаверса геосиёсий масъалаларда бирдамлик ва ҳамкорлик жиҳатдан ӯзаро ишларни амалда тадбиқ этиш чора тадбиркорлик ишларни ҳал этиш мақсаддадир.
Яна бир умумижаҳон проблемасида икки давлатнинг узулмас бурчи деб сӯз юритсак ҳам мақсадда четта эмас деб ӯйлаймиз, бу эса умумижаҳон миқёсида тӯла қӯллаб қувватланиб келмоқда. Масалан, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббусига биноан 2018 – 2028 йиллари умумижаҳон миқёсида Бирлашган Умумижаҳон Ташкилотида «10 – йиллик сув аҳамиятини келажакда жадаллаштириш» ва сувни аҳамиятини умумижаҳон, қолаверса Ӯрта Осиё миқёсида Тожикистоннинг обрӯ – эътиборига эришиш мақсадида назарда кутилган.
Шундай экан, бу мақсадда бергиланган ва назарда тутилган Сарез денгиз суви Ӯзбекистоннинг Сариосиё туманигача ӯтказиш мақсадда эгадир. Шуни таъкидлаш керак, ки бу ичимли сув жаҳон миқёсида тенгли (аналоги) йӯқ сувлардандир.
Бу ютуқлар икки давлатни ӯртасида қанчалик айтмасак ҳам, сон – саноқсиздир.
Сиёсат қотиб қолган эмас, сиёсат вақти келса ӯзгаради, ана шу кунларига икки халқ етиб олди. Агарда бу сӯзнинг тожик тилида оддироқ қилиб сӯз юритсак, шундайдир: «Поёни шаби сиёҳ сафед аст» хуллас, азалдан бери бу икки қардош миллат охирги орзу эзгуларига етиштилар.
Қутлуғ бӯлсин бу орзу эзгуликлар!
Ш. Ҳамроқулов – Тожикистон молия ва иқтисод институтининг доценти, иқтисод фанлар номзади