Мақолаҳо
ИСЛОМ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИ: ФИЛМНИНГ ЯКУНИ ИТП террорчи ташкилоти йӯқликка юз тутганининг етти аломати шарҳи
Бир қатор ички ва хорижий экспертлар 2018 йилга якун ясаш чоғида, уни минтақанинг энг мудҳиш экстремистик ва террорчи ҳаракати, яъни Ислом тикланиш партиясининг хотима ё завол топиши, дея аташди. Ӯтган йил ҳодисалари, ҳақиқатдан ҳам, ИТП террорчи ташкилоти ушбу йил мобайнида мавжудлигини исботлаш учун охирги ҳаракатларини кӯрсатиб, қадамма-қадам орадан кетганини кӯрсатади. Хожаларининг кӯп уринишларига қарамасдан, бу экстремистик ташкилот тарихнинг чуқур ахлатхонасига ташланди.
Бу воқеийлик, яъни ИТП террорчи ташкилотининг сиёсий ва тузилмавий йӯқлик сари юз берганини сиёсий амалий жараёнлар ва аниқ факту рақамларни ҳар таққослаган ҳолда, ҳар томонлама ӯрганиб чиқиш орқали мушоҳада қилиш мумкин.
1. 2018 йилда ИТП террорчи ташкилотининг ғоявий синиши
2018 йилда ИТПнинг энг катта синиши унинг ғоявий ва маънавий синиши бӯлди. Зеро, ушбу йил мобайнида бу партиянинг тажрибали ва нуфузли аъзоларининг катта гуруҳи наҳзатнинг экстремистик ақидалари хато эканлигини расман эътироф этиб, уни ошкора маҳкум этишди. Жумладан, ИТП террорчи ташкилоти олий бошқармаси аъзолари Саид Қиёмиддини Ғозий (Эшони Қиёмиддин), Аёмиддин Сатторов (Мавлавий Аёмиддин), Раҳим Каримов (Мавлавий Абдураҳим) Саидиброҳими Назар, Мирзомуҳаммади Нави два Зарафо Раҳмоний ушбу экстремистик ташкилот таълимоти ва фаолияти нотӯғрилигини англаб етишган ва эътироф этишган бӯлиб, ундан қӯл тортишди ва мамлакат халқини бу ташкилотдан йироқ юришга ҳидоят қилишди.
Ӯз навбатида, ИТП террорчи ташкилоти Олий бошқармаси аъзоси, ИТП асосчиси С.А.Нурийнинг катта фарзанди – Муҳаммаджони Нурий, ИТП террорчи ташкилоти бошқармаси аъзоси, А.С.Нурийнинг қизи – Руқия Нурий ва умуман, С.А.Нурийнинг оила аъзолари ӯзларини ИТП террорчи ташкилотининг бугунги раҳбарияти фаолиятидан тӯлиқ ажратиб, уларнинг Европа мамлакатларидаги иғвогарона тадбирларида иштирок этишдан воз кечишди. ИТП террорчи ташкилоти раҳбариятининг аксарият аъзолари қамоқхонада ҳам мамлакат органларидан бу миллатга қарши йӯлнинг хато эканликларини англаб етишгани, уларни ошкора маҳкум этишни сӯрашди. Бу ташкилотнинг юзлаб нафар собиқ фаоллари ва аъзолари ҳам бу нотӯғри йӯлдан пушаймон бӯлишиб, наҳзатнинг террорчи ғояларини маҳкум этган ҳолда, тинч ҳаётга қайтишди. Уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумот билан оммавий ахборот воситаларида танишиш мумкин.
Буларнинг устига, партиянинг қочқиндаги раиси М.Кабирий 2018 йилнинг сентябр ойида Варшавадаги маърузасида наҳзатчиларни расмий тарзда «босмачилар ҳаракати давомчилари» ва «босмачиларнинг учинчи насли», дея атаб, наҳзатчиларнинг ИТП террорчи ташкилотининг миллий ва демократик ҳаракат бӯлгани ҳақида тӯқиган барча афсоналарини тӯлиқ парчалади. М.Кабирийнинг бу эълони бу партияда идеологик бӯҳронни янада чуқурлаштирди.
Шу тарзда, ИТП террорчи ташкилотининг идеология, руҳия ва мақсадлари, энг аввало, ӯз ичида тӯлиқ парчаланиш билан рӯпара келиб, бу партияни нг аксарият собиқ раҳбарияти томонидан маҳкум ва рад этилди. Бу ИТП террорчи ташкилотининг сиёсат саҳнаси ва тарихда ғоявий ва маънавий парчаланганининг жиддий аломати саналади.
2. ИТП террорчи ташкилотининг тӯлиқ ахборот парчаланиши
ИТП террорчи ташкилотининг ахборот фазосида фаолиятининг тӯлиқ сусайиши унинг иши охирига етганининг бошқа аломатидир. Албатта, Тожикистон ахборот фазосида бу террорчи ташкилотнинг неча йиллардан буён ӯз ӯрни ва нуфузи йӯқ. Аммо 2018 йили у интернет ва хорижий ахборот фазосида ҳам тӯлиқ парчаланди. Бундай фазиятни икки йӯналишда мушоҳада қилиш мумкин:
Биринчидан, 2018 йилда ИТП террорчи ташкилоти раҳбарияти ва уларнинг сайту агентликлари фаолияти бирваракайига сусайиб, уларда таклиф этилган материаллар ҳажми ӯнлаб баравар камайган. Масалан, ИТП террорчи ташкилотининг «Паём», «Востокнюс», «Кимиёи саодат», «Наҳзат», «Озодандешон» ва бошқа экстремистик сайтлари мақолаларини ҳатто 2017 йил материаллари билан солиштирсангиз, у ҳам мазмун ва ҳам ҳажм жиҳатдан буткул ночиз бӯлиб қолганини кӯрасиз. Иғвогар «Паём» сайти энди ҳафтада фақатгина бир ёки икки марта янгиланиб, «Востокнюс» наҳзат эксремистик сайти бӯлса, сӯнгги бир неча ойда умуман янгиланмаган. Шояд кимдир наҳзатчиларнинг пули тамом бӯлган, дея гумон қилиши мумкин. Аммо бундай эмас. Эҳтимол, гап наҳзатчиларнинг айтиш учун гаплари қолмаганидадир. Улар мамлакату миллат ривожи, тараққиёти, осойишталиги ва жипслиги ҳақида нима дейишларини билишмайди.
Иккинчидан, бу жараёнда муштарийларнинг наҳзат сайтлари материаллари ва уларнинг эълону изҳоротларига эътибори 80 фоизгача камайган. Статистик таққослашларнинг кӯрсатишича, агар 2015 йили ИТП раиси М.Кабирийнинг интернетдаги битта видеомурожаатини 35 000 киши (асосан, мамлакат ташқарисида) томоша қилган бӯлса, 2018 йилнинг ӯртаси ва охиридаги унинг сӯнгги иккита мурожаатини ҳаммаси бӯлиб 4,3 ва 2,1 минг киши томоша қилган. Бу рақамлар ИТП раҳбарининг интернет фазосида томошабинлари сони 10-15 баравар камайганини кӯрсатади. Бундай жараённи ИТП террорчи ташкилоти сайтлари ӯқувчиларининг буткул камайиб кетишида ҳам кӯриш мумкин. Масалан, 2016 йилга нисбатан «Паём» сайти ӯқувчилари сони 20 баравар ва «Востокнюс» сайти муштарийлари 34 баравар камайган. Ушбу йилда фақат «Ахбор» ахборот сайти муштарийлари кӯпайган бӯлиб, у ҳам бу сайт ИТП террорчи ташкилоти мавқе ва сиёсатларидан узоқлашгани ҳисобидан шундай натижага эришган.
Шу тариқа, хориж ахборот фазосида ҳам ислом тикланиш партияси экстремистик гуруҳининг номи унутилган бӯлиб, бошқа ҳеч ким уларни изламайди. Огоҳ муштарий энди бу фитначи ва экстремистик гуруҳдан узоқлашиб, уларнинг бир хил ва бузғунчи сӯлари ҳамда тарғиботларини бошқа ӯқишу эшитишни истамайди.
3.Россия ва Европада тожик муҳожирлари ораситда ИТП таъсир кучининг йӯқолиши
Россияда тожик муҳожирлари муҳити ИТП террорчи ташкилоти фаолиятининг майдонларидан бири ҳисобланарди. Зеро, Тожикистон фазосидан узоқ бӯлиш шароитида наҳзатчилар муҳожирлардан ӯзларининг асосий ӯлжаси сифатида фойдаланишарди. Аммо 2018 йилда вазият таҳлилининг кӯрсатишича, энди Россиядаги тожик муҳожирлари орасида наҳзатчиларнинг ӯрни тӯлиқ камайган. Зеро, агар 2015-2016 йиларда наҳзатчилар юзлаб меҳнат муҳожирларини ӯз домларига тортишнинг уддасидан чиқишган бӯлишса, 2018 йилда бу рақам ҳатто ӯн нафарни ташкил қилмаган. Агар бу вазиятга бир томондан Россия Федерацияси тартибот органларининг қолган наҳзатчилар билан жиддий кураши сабаб бӯлган бӯлса, унинг бошқа сабаби эса, тожик муҳожирларига ИТП террорчи ташкилотининг террористик ва миллатга қарши моҳиятининг ошкор бӯлиши билан боғлиқ. Аксинча, Эшони Қиёмиддин, Мавлавий Аёмиддин, Наимжон Самиев ва бошқалар 2018 йили Россия давлат органлари ҳамкорлиги билан Тожикистонга қайтарилган ИТП террорчи ташкилотининг нуфузли шахсиятлари саналади.
ИТПнинг «Берлинда тожиклар буюк митинги» номли лойиҳаси татбиқида шармандаларча синиши ИТП террорчи ташкилотининг Европа мамлакатларидаги тожик муҳожирлари ораисда таъсир ва обрӯси тӯлиқ йӯқолганининг бошқа мисолидир. 2018 йилнинг 10 декабрида ӯтказилиши керак бӯлган ушбу тадбирда наҳзатчиларнинг ойлаб тайёргарлик кӯришлари ва тарғибот ишларига қарамасдан, Европада муқим тожиклардан ИТПнинг аъзоси бӯлган, ундан маош олувчи атиги 35-40 нафари иштирок этди, холос. Турли статистик маълумотларга кӯра, бугун Европа мамлакатларида 20 000 нафарга яқин Тожикистон фуқаролари ишлаб фаолият юритади ва ё таҳсил олади. Фақатгина БМТнинг 2018 йилдаги рӯйхатига биноан, ҳозир Европада 10 000 нафарга яқин тожикистонлик меҳнат муҳожирлигида юрибди. Демак, наҳзат митингида улардан 30-40 нафарининг иштирок этиши бу ташкилотни Европа мамлакатларида муқим яшовчи тожикларнинг атиги 0,0001 фоизи ҳам қӯллаб-қувватламаслигини кӯрсатади! Шу тарзда, «буюк митинг» режаси наҳзатчиларнинг буюк синиши ё катта шармандагарчилигига айланди.
Шу тарзда, наҳзатчиларнинг охирги умиди, яъни турли мамлакатлардаги тожик меҳнат муҳожирлари бу ташкилотнинг иғвогарона ва террористик моҳиятини англаб етиб, ИТП террорчи ташкилоти уларнинг номи ва уларнинг ҳисобидан фойда олишларига бошқа йӯл қӯйишмайди. Дунёнинг турли минтақаларида студентлар ва тожик муҳожирларининг ӯнлаб анжуманларида тожик муҳожирларининг ИТП террорчи ташкилотидан безорликлари ва қочишга интилаётганликлари ҳақидаги изҳоротларининг ахборот агентликларида ёритилишининг ӯзи бу воқеийликнинг бошқа кӯрсаткичи ҳисобланади.
4. ИТП террорчи-экстремист ташкилотининг «Европа лойиҳалари»нинг парчаланиши
ИТП террорчи ташкилотининг фаолияти Тожикистон ва минтақа мамлакатларида ман этилганидан кейин, унинг раҳбарлари Европа мамлакатларидан бошпана топиб, ӯзларини ғарбликлар кӯзига демократия яратувчи кучлар сифатида кӯрсатиш учун ҳаракат қилишди. Наҳзатчиларнинг бу режаси бир мунча муддат иш берди ва 2016-2017 йиллар наҳзатнинг қочоқ раҳбарлари ӯзлари-ю қариндош-уруғларини Европага жойлаштиришди. Аммо ИТП террорчи ташкилотининг экстремистик-террористик моҳияти тӯлиқ ошкор бӯлиши билан 2018 йилда ғарб мамлакатлари ва ташкилотларининг ушбу террорчи ташкилотга нисбатан муносабати ҳам бутунлай ӯзгарди.
Биринчидан, аниқ маълумотларга кӯра, бир неча марталик сӯровномалар ва бир нечта халқаро ташкилотларнинг орага тушишларига қарамасдан, Америка Қӯшма Штатлари Ҳукумати 2016 йилдан буён ИТП раиси М.Кабирийга АҚШ визасини беришдан бош тортиб келмоқда. Яъни, АҚШ органлари шу йӯл билан М.Кабирийнинг АҚШга сафари олдини олишмоқда.
Иккинчидан, бошқа ғарб мамлакатлари ҳам ИТП раиси ва намояндалари билан ошкора суҳбату мулоқотлардан қочишади. Масалан, агар 2016 йилда М.Кабирийнинг Европа давлатлари элчилари, парламент вакиллари, партия раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирликлари ходимлари билан 20та мулоқоти ӯтказилган бӯлса, 2018 йили уни бу мамлакатларнинг атиги 3 намояндаси ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг икки намояндаси қабул қилди. Албатта, М.Кабирийнинг бу мамлакатлар махсус хизматлари қуйи зиналари намояндалари билан алоқаси давом этмоқда, аммо бу алоқалар энди ёлланма алоқалар бӯлиб, сиёсий аҳамиятга эга эмас.
Учинчидан, 2018 йил бошидан ЕХҲТ халқаро нуфузли ташкилотининг ҳам ИТП террорчи ташкилотига муносабати тӯлиқ ӯзгарди. ЕХҲТ бундан кейин Тожикистон Ҳукуматини ӯзининг шериги ҳисоблаб, у билан ҳар томонлама ҳамкорликларни йӯлга қӯйишини расмий тарзда эълон қилди. Хусусан, 2018 йилнинг 10-21 сентябр кунлари ЕХҲТнинг Варшавадаги йиллик мажлисида ЕХҲТнинг ИТП террорчи ташкилотига муносабати ӯзгарганини кӯрсатди. Агар 2016 ва 2017 йилларда наҳзатчилар ЕХҲТнинг йиллик мажлисларида фаол қатнашган бӯлишса, 2018 йилда мажлис бошланиши чоғида 10 сентябр куни мезбонлар ИТП террорчи ташкилоти намояндаларини конференция ишига халал беришса, улар бундан кейин иштирок этишдан тӯлиқ маҳрум бӯлишлари ҳақида огоҳлантиришди. Конференция ишида раҳбарлик қилувчи ИТП террорчи ташкилоти раиси М.Кабирийнинг сӯзини бӯлиб, мажлис мавзуси доирасида сӯз юритишини таъкидлади. Умуман, ИТП террорчи ташкилоти намояндалари чиқишларидан кейин модератор уларнинг чиқишларида аниқ далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлашди.
Шу тарзда, ЕХҲТнинг Варшавадаги йиллик мажлиси ИТП террорчи ташкилотининг шармандалик саҳнасига айланиб, бу экстремистик-террорчи ташкилотни яна бир қадам тарих ҳошиясига кузатди.
5.ИТП террорчи-экстремист ташкилоти қолган аъзоларининг террористик оқимларга қайтиши
2018 йил мобайнида ИТП террорчи ташкилотининг террорчилик моҳиятини яна бир марта якуний ва асосли тарзда фош бӯлиб, ошкор этилган факту рақамлар бу ташкилотни сиёсий ташкилотлар рӯйхатидан тӯлиқ ҳарбий террорчи ташкилотлар рӯйхатига ӯтказди. Албатта, ИТП террорчи ташкилотининг экстремистик-террористик моҳиятига бирон бир соғлом фикрли ва огоҳ мутахассис шубҳа қилмасди. Фуқаролик уруши даврида 150 000дан зиёд ватандошлар қатлиоми ва Тожикистондаги фаолияти даврида минглаб мудҳиш жиноятлар содир этиш бу партиянинг террористик моҳиятини тӯлиқ исботлади. Лекин 2018 йили фош этилган факту рақамлар ва мисоллар ИТП террорчи ташкилоти террористик моҳиятидан қӯл тортиш бир ёқда турсин, балки давлату миллатимиз хавфсизлигу барқарорлигитга қарши янгидан-янги душманона режаларга эга эканлигини яна бир марта кӯрсатди.
Жумладан, ИТП террорчи ташкилоти бошқармаси раиси Аёмиддин Сатторов Тожикистонга қайтганидан кейин наҳзат партияси бугуне Эрон ва Афғонистон Ислом Республикаларида янги террорчи гуруҳларни тайёрлаётганини кенг тарзда кӯрсатиб берди. ИТПнинг ушбу собиқ раҳбарининг бевосита шоҳидлигига кӯра, ҳозир Арок, Қум, Бумеҳан ва Мозандарон террористик лагерларида ӯнлаб нафар наҳзат жангчилари эронлик инструкторларидан террористик таълим олишмоқда. Ушбу лагерларда 1 йилу 8 ой ИТП террорчи ташкилоти жангчиларига диний таълим берган А.Сатторов бевосита шоҳид сифатида наҳзатчилар ва унинг хожаларининг шум режасини фош қилди.
2018 йилда, шунингдек, ИТП террорчи ташкилотининг тожикистонлик ёшларни жалб этиш ва Эрон Ислом Республикаси террористик лагетларига жӯнатишга оид мувофиқлаштирувчиси ё «военком»и қӯлга олиниб, унинг кӯрсатмаларидан наҳзатчиларни Тожикистон ва Россия ҳудудидан йиғиб, террористик таълим олиш учун Эронга жӯнатиш тӯғрисидаги кӯп маълумотлар фош бӯлди. Умуман, бугунги кунгача ИТП янги террорчи гуруҳлари жангариларидан 20 нафарга яқини ошкор этилган ва қӯлга олинган бӯлиб, уларнинг ҳар бири аниқ мақсад билан Тожикистон ҳудудига жӯнатилганди.
Бундай воқеий ва сонсиз факту рақамлар ИТП террорчи ташкилотининг сиёсий потенциали тӯлиқ охирига етиб, уларнинг қолганлари кичкина террорчи гуруҳларга айланаётганини кӯрсатди. Шу сабабли, ИТП террорчи ташкилоти террорчи гуруҳчалар мажмуи сифатида яна бир муддат таҳдид солиши мумкин, аммо ӯзининг сиёсий ва идеологик ташкилот сифатидаги моҳиятини тӯлиқ бой берди.
6. ИТП террорчи ташкилотининг халқаро маҳкумлиги
2017-2018 йиллар ИТП террорчи ташкилотининг халқаро қатъий маҳкумлиги йиллари бӯлди. Бу даврда нуфузли минтақавий ва халқаро ташкилотлар, дунёнинг буюк давлатлари, диний анжуманлару бирлашмалар, Исломнинг буюк уламолари ва дунёнинг таниқли тадқиқотчилари бу партияни расман экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этиб, уни расмий тарзда маҳкум этишди.
ИТП террорчи ташкилоти, энг аввало, энг нуфузли халқаро ташкилот, яъни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этилиб, унинг фаоляти ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида ман қилинди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ички тартиботига биноан, барча қарорлар фақат барча аъзо давлатлар розилиги ё консенсус усули билан амалга оширилади.
Устига-устак, ИТП террорчи ташкилоти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти томонидан ҳам экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этилиб, фаолияти ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар, яъни Россия, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонда ман қилинди. Ушбу террористик партия кенг ҳайъат (Беларус, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ӯзбекистон)ни қамраб олувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлигининг террорчиликка қарши маркази умумий маълумоти рӯйхатига ҳам расман киритилган.
ИТП террорчи ташкилотининг Тожикистонда фаолияти ман этилиши Ислом дунёсининг нуфузли диний ва сиёсий доиралари томонидан ҳам жиддий қӯллаб-қувватланди. Жумладан, дунё Ислом уламолари энг нуфузли ташкилотларидан бири бӯлган Халқаро исломий уламолар мажмуи ИТП террорчи ташкилотини экстремистик-террористик ташкилот сифатида эълон қилиб, мусулмонларни бу партиядан узоқ юришга ҳидоят қилди. Ислом дунёсининг мӯътабир илмий-диний маркази, яъни Мисрнинг Ал-Азҳар университети ҳам ИТП террорчи ташкилотини экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этиб, унинг фаолиятини мусулмонлар учун зарарли, дея эълон қилди. Ушбу халқаро фатво маркази томонидан ИТП террорчи ташкилотининг террористик деб эълон қилиниши фатво ё шаръий ҳукм содир этилиши, яъни унинг исломий шариат назаридан ноисломий гуруҳ ва террорчи ташкилот, дея эътироф этилиши билан боғлиқ.
Шунинглек, ИТП террорчи ташкилоти фаолияти Миср, Туркия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Форс кӯрфази аксарият мамлакатларида ҳам маҳкум ва ман этилди.
Хуллас, ушбу йилда ИТП террорчи ташкилоти халқаро маҳкумликка рӯпара келиб, халқаро террористик тармоқлар таркибий қисми сифатида ман этилди.
7. ИТП террорчи ташкилоти номининг сиёсат саҳнасидан йӯқотилиши
Шу тариқа, 2018 йили ИТП террорчи ташкилотининг қора йилномаси, сиёсий йӯқлик сари юз бериш ва бошқа ҳеч қандай келажакка эга эмаслигини унинг қочоқ раҳбарлари ва партиянинг хорижий хожалари яхши англаб етишди. Шунинг учун, ушбу йилда улар бу ташкилот номини яшириш ва алмаштириш орқали ӯзларининг шум фаолияту мақсадларини бошқа ниқоб остида давом эттириш учун ҳаракат қилиб кӯришди. «Ислом тикланиш партияси» номи энди унинг раиси М.Кабирийнинг миллионлик тижоратлари ва «европача» сиёсий ӯйинлари учун ҳам нафақат халал, балки бир жиддий хатарга айланган эди. Зеро, бу ном тожикистонликлар ва жаҳон аҳолиси зеҳнида жаҳолат, сотилган, ватанфурушлик, экстремизи ва терроризм каби тушунчаларга маънодош бӯлди.
М.Кабирий буни яхши англаб етиб, навбатдаги сиёсий ҳийлага қӯл урди. У ИТП террорчи ташкилоти аъзоларининг ҳисобидан «Тожикистон ҳур фикрлилари анжумани» ва «Европада тожик муҳожирлари бирлашмаси» номли иккита сунъий ташкилотни таъсис этиб, улар билан «Тожикистон миллий паймони» номли сунъий коалицияни имзолади. Яъни «наҳзат партияси» номидан қутулиш учун ӯзи билан ӯзи келишувга эришиб, энди ӯзини «ИТП раиси» эмас, балки «Тожикистон миллий паймони раиси», дея атай бошлади! Варшавадаги ЕХҲТ анжумани (2018 йилнинг сентябри), Берлиндаги наҳзатчиларнинг муваффақиятсиз норозилик намойишлари (2018 йилнинг ноябри) ва ҳатто, 2019 йил муносабати билан янги йил табригида М.Кабирий ӯзини энди «ИТП раиси», деб аташдан ҳазар қилиб, ӯзини «ТМП раиси» қалбаки номи билан таништирди.
Аёмиддин Сатторов айтганидек, «аввалдан ақидавий наҳзатчи эмас, балки тижоратчи бӯлган» М.Кабирийнинг бу рафтори ИТП террорчи ташкилоти мавжудлигига охирги ӯлим келтирувчи зарбани берди. Шу тарзда, М.Кабирий ӯз тижорати ва шахсий фаолиятини қутқариш учун нафақат наҳзат партиясининг ӯзи, балки унинг номини ҳам расмий тарзда тарихнинг саҳифасидан йӯқотди.
Ҳар бири мутлақ ҳақиқат ва баҳс талаб қилмайдиган ушбу еттита аломат Ислом тикланиш партияси экстремистик-террорчи ташкилоти энди тӯлиқ парчаланиб, бир таълимот, идеология ва ташкилот сифатида йӯқ бӯлиб кетганини кӯрсатади. Бу ташкилот ижтимоий асосини ҳам тӯлиқ қӯлдан бериб, қайта тикланиш учун ҳеч қандай имконга эга эмас. Шунинг учун, ушбу партия хожалари ва унинг қолган бир неча нафар фаол аъзоларининг ИТП террорчи ташкилотини қайта тиклашу қутқариш йӯлидаги ҳаракатлари беҳуда иш бӯлиб, бу сиёсий жасадга энди ҳеч нарса таъсир ӯтказа олмайди. Зеро, филм охирига етди!
Абдулло Ғафуров, тарих фанлари номзоди, доцент.