Мақолаҳо
Ёки босмачилик ҳаракати нега оммавийлашди?
Тарихга ақл кӯзи билан қарайлик Ёки босмачилик ҳаракати нега оммавийлашди? Сӯнгги йилларда ахборот воситалари, хусусан, хорижий ва шахсий ахборот агентликлари босмачилик ҳаракати мавзусига алоҳида диққат қаратишмоқда. Албатта, тарих ва унинг алоҳида ҳодисаларига йиллар ӯтиши билан очилмай қолган ҳақиқатларини ошкор этиш учун зиёлилар, маорипарварлар турли фарзия ва хулосаларини илгари суришади. Бироқ бундай ёндашувлар ақл кӯзи билан бӯлмаса, тарих, нафақат, уларнинг жаҳолатини ошкор этади, балки нотӯғри таҳлил, андиша ва хулосалари халқни гумроҳлик ва боши берк кӯчага бошлайди. Ушбу мавзуга юзланишларидан мақсад нима? Бундай гуруҳларнинг ташкилотчилари кимлар? Қай даражада «муваффақ» бӯла оладилар? Буларнинг барчасидан ким «манфаат» олади? Бундай номақбул амаллар билан миллий манфаатларни ҳимоя қиламизми ёки уларни оёқ ости қилиб, кейинчалик қӯлдан бой берамизми? Тарих, миллатнинг таниқли ва асл шахслари-ю ҳомийлари ҳамда ӯша давр гувоҳлари бу борада қандай фикрда эдилар ва ӯзи ва миллат учун қайси мавқени ихтиёр этгандилар? Шунингдек, миллатимизнинг асл ва ор-номусли фарзандлари ӯтган аср бошларида халқ ва миллатни қандай йӯлдан бошладилар? Босмачилик ҳаракатининг саркардалари ва уни вужудга келтирганлар кимлар ҳамда қайердан, нима мақсадда келишганди? Улар, ҳақиқатдан ҳам, миллатимиз ва динимиз манфаатларини ҳимоя қилишни исташармиди? Бу пардалар ортида қандай яширин ӯйинлар бӯларди? Бу саволларга жавоб олиш мақсадида, газета мухбири Абдуқодир Раҳим тарих фанлари доктори, профессор Иброҳим Усмоновга мурожаат қилди. Босмачилар на дин ҳомийси ва на мухториятхоҳу меншевик, балки аввало, ӯғри, маккор ӯғри ва қонхӯр талончи эдилар (Садриддин Айний. «Фарғона босмачилари кимлар?», Куллиёт. 9-жилд). - Халқ тарихининг ҳар бир саҳифаси у халқ келажаги учун нима берганлиги билан баҳоланади. Натижаси унчалик чиройли бӯлмаган кӯплаб чиройли нарсалар бӯлиши мумкин. Шунингдек, ташқи кӯринишидан ёмон бӯлган кӯплаб нарсалар ҳам, аслида чиройли ва натижаси халқ манфаатига бӯлиши ҳам мумкин. Агар биз ӯтган асрнинг 20-йиллари тарихига назар соладиган бӯлсак, ушбу масалаларга жиддий диққат қаратишимиз лозим. Масаланинг бошқа томони шундаки, вужудга келган ушбу воқеалар ақлга сиғмайдиган нарсамиди ёки бошқа воқеаларга ӯхшаб кетармиди? Нафақат, тожик халқи тарихи, балки инсоният тарихида ҳам ҳеч бир сиёсий ӯзгариш йӯқки, қон тӯкишларсиз амалга ошган бӯлса. Ҳатто Марказий Осиёда Исломнинг жорий этилиши ҳам минглаб ота-боболаримизнинг бошига етган. Ҳеч ким оддий ҳолда бориб, «Раҳмат, бизга Исломни келтирдингиз», демаган. Уларни қабул қилдирдилар. Чунки у бошида ӯша шаклда биз учун бегона нарса эди. Бироқ тожик халқи унинг охирати ва оқибатидан, ушбу дину маданиятни қабул қилганлигидан розидир. Бугун баъзилар Исломни ӯз манфаатлари учун суистеъмол қилишаётгани, ӯзларини Ислом соҳиби, дея эълон қилишлари, халқни Исломдан узоқлаштириб, ӯзларини қарийб пайғамбар сифатида эълон қилишни исташлари бу - бошқа нарса. Босмачилик ҳаракати ва Шӯролар ҳокимияти ҳақида фикру андишаларимизни билдираётган пайтимизда ушбу меъёру натижа олишлар риоя қилишини керак. Мен шундай шахсларни тилга олишни истайманки, уларнинг мероси биз учун намуна бӯлиши лозим. Афсуски, бугун одамлар, аниқроғи кӯплаб ёшлар пайдо бӯлганки, таниқли шахслар ва буюкларимизни танишну қабул қилишни исташмайди. Улар буюкларимиз билган нарсадан кӯра, бундай гуруҳнинг билими кӯп, деб ӯйлашади. Уларнинг фикрича, Садриддин Айний, Сайидризо Ализодаларнинг ӯтган аср 20-йиллари воқеалари ҳақидаги айтганлари нотӯғри ва номукаммалдир, чунки улар ушбу гуруҳ маълумотларига тӯғри келмайди ҳамда улардан пастги поғоналарда туради. Бу устозлар ӯша давр фарзандлари бӯлганлигини ӯйлашмайди. Улар ҳақиқатни кӯриб, таниб, ӯтмиш билан қиёслаб, фарқини англаб етганлар. Қайси яхши бӯлса, ӯшани қабул қилганлар. Ушбу икки йирик тарихий шахсни тилга олган эканман, бир масалага ойдинлик киритишни истайман. Сайидризо Ализода Туркистонда, унинг ҳукуматида тожик бӯлимини ташкил этган шахс. Бу ҳукуматда асосий миллатлар Марказий Осиёнинг туркий халқлари ҳисобланиларди: ӯзбеклар, туркманлар, қирғизлар, қозоқлар. Афғонлар, яҳудийлар, ҳиндулар ва бошқалар кичик вам айда халқлар саналарди. Аввал тожик номи на асосий миллатлар ва на майда миллатлар қаторида эди. Ализода юқори органдан талаб қилиб, Туркистон Ҳукуматида тожик бӯлимини ташкил этишга муваффақ бӯлди. Бу шахс тожик бӯлими мудири бӯлди ва шу асосда, бундан юз йил олдин, 1919 йилнинг аспрел ойида тожикча «Шуълаи инқилоб» газетасини таъсис этди. Ушбу газетанинг нашр этилиши билан тожик халқи манфаатлари ҳимоя ва эгалик қилинарди. Даврнинг энг яхши шахсларидан бири бӯлган унинг фикрича, босмачилик ҳаракати антимиллий ҳаракат ҳисобланарди, миллатимиз, халқимиз ва омма манфаатларига қарши бӯлган. Ушбу газета ва кейинчалик устоз Садриддин Айнийнинг асарларида бу ҳаракатга қарши сӯзлар айтилган. «Фарғона босмачилари кимлар?» номли туркум мақолалар ёзилган. Мазкур мақолаларда босмачиларнинг хусусияти ва шахсияти аниқ кӯрсатилган: ӯғри, талончи ва қотил. Улар, ҳатто, меншевик эмаслар. Ёзув ниятлари билан аниқ мақсадлар учун кичик гуруҳга суянадилар. Бу ҳаракат 1919 йилнинг охирида бизда, яъни Бухорода эмас, балки Туркистонда вужудга келиб, бошланди. Суҳбатга тайёргарлик кӯриш пайтида, қӯлимга бир журнал тушди, унда ХХ асрнинг 20-йилларидаги туркман босқинчилари саркардаси Жунайдулло ҳақида маълумот бор эди. Жунайдулло ӯша вақтдаги ҳукумат вакиллари билан бӯлган музокарада агар Туркманистон ҳудудида янги мустақил давлат ташкил этилмасагина қуролли курашлардан воз кечиши мумкинлиги шартини қӯяди. Давлатчилик тафаккурини кӯринг. Фарқ ер билан осмончалик. Бизнинг янги ва эски босмачиларимиз эса, давлатни кенгайтириш учун хорижликлар билан ҳамкорлик қилиб, буни «озодлик кураши» сифатида кӯрсатишади. Агар 20-йиллардаги маорифпарварларнинг босмачиларга қарши гапирганлиги ва харақатга қарши сифатида тилга олиниб, фикрларини эсга олсалар босмачилик ҳаракати тарафдорлари уларнинг амаллари-ю мавқеси давр талаби ёки замон сиёсати тарафдорлари бӯлганлигини айтишади. Ким сиёсатни қӯллаб, тарафдорлик қилмайди? Босмачилик ҳаракатини ижобий амал сифатида баҳолаб, унинг тарафдори бӯлиб гапирадиган шахсларнинг қайси бири сиёсатни ҳимоя қлишмайди? Йӯқ. Улар ҳам сиёсат тарафдорларидир ва бу сиёсат, ӯз навбатида, уни йӯлга қӯядиган гуруҳ фойдасига ишлайди. Мен Шӯролар давлатининг ташкил этилиши, Бухоро амрлигининг йӯқ бӯлиши – тожик халқи манфаатларига эдими ёки унинг зарарига, деган назарияни ҳисобга олишни хоҳлайман. Биз бу давлатнинг ташкил этилишидан рози ва хурсанда бӯлишимиз ёки Бухоро амрлиги тӯгатилганлигидан афсус чекишимиз керакми? Агар Шӯролар давлатидан рози бӯлсак, унда босмачилик ҳаракати бу давлатга қарши эди. Бироқ агар биз учун яхши бӯлган Бухоро амрлигининг маҳв этилганидан афсуслансак, унда бу ҳаракат яхши эди. Менинг ӯзим бу борада қандай фикрдаман? Ӯтган асрнинг 80-йилларида Афғонистонда муаллим сифатида тӯрт йил ишладим. Ӯша йилларда бу мамлакат аҳолиси ҳаёти, тожикларининг вазияти қандайлиги ва бугунги ҳолатини ҳам яхши биламан. Афғонистон ва Эроннинг қишлоқларида кӯп марта бӯлганман. Эрон Тожикистонга нисбатан узоқ ӯтмишда, яъни ХХ асргача тараққий этган давлат саналарди. Агар ӯзимизни улар билан қиёсласак, Шӯролар давлати ғалаба қилганлигидан шод бӯламизу қаноатманд. Бу давлат бизга Ватанни обод қилиш имкониятини берди. Устоз Айний «Шӯролар ҳукумати бизга нима берди?» номли мақоласида шундай ёзади: - «Бир миллат яшашаи лозим бӯлган барча нарсани бизга Шӯролар давлати берди». Ундан биз қанчалик фойдалана олдик – бу бошқа масала. Устоз Айний айтганидек, биз учун давлат, мактаб, касалхона, тиббиёт марказлари зарур эди, Шӯролар ҳукумати берди. Берган қайси нарсасидан норозилик ва ношукрчилик қилишимиз керак? Даврнинг огоҳ шасхалари бу имкониятлардан ӯз вақтида ва самарали фойдалана олишди, жумладан, устоз Садриддин Айний. Масалан, унинг қӯлига «Эрон адабиёти тарихи», «Озарбайжон адабиёти тарихи», «Туркия адабиёти тарихи», «Тотористон адабиёти тарихи» китоблари тушди. Улар миллат бӯлиб, ӯз миллати адабиётини вужудга келтириб, таништираяпти, деган хулосага келди. Бундай эзгу ишни миллат, уни кӯпроқ таниш ва билиш учун бажаришни ӯзи учун муҳим, дея билди. Шунинг учун, тожик халқи ӯз адабиётига эгалигини исботлаш мақсадида, «Тожик адабиёти намунаси»ни ёзишга киришди. Ушбу асрга тожик сифатида танилган, Мовароуннаҳр, яъни бугунги Марказий Осиё ва Афғонистоннинг бир қисми ҳамда Эрон Хуросонида яшаб ӯтганларнинг абадий ижодий намуналарини киритди. Халқ орасида бӯлган машҳур «тожик» сӯзини миллат ва тил сифатида чиқариб, уни ҳимоялашга киришди. Босмачилик ҳаракатида ҳар қандай кучлар бор эди. Марказий Осиёнинг барча миллатлари – тожиклар, қирғизлар, ӯзбеклар, туркманлар, қазоқлар унда иштирок этишган. Бироқ ғоя нима эди? Ва бу иштирок этиш қандай бӯлган? 1977 йилда менинг «Босмачининг ӯғли» номли спектакл-пйесам чоп этилди. Ундаги ғоям ва хулосам шундай эди: босмачилик ёмон ҳаракат, бироқ унга қӯшилган ҳар бир киши ҳам халқ душмани эмас. Бу ҳаракатда шундай одамлар бӯлганки, хато қилган ёки босим остида бӯлган ёки билмасдан босмачиларга шерик бӯлган. Биз ушбу ҳаракатни қоралаганимизда, бу гуруҳни назарда тутмаймиз. Гап унинг саркардалари, идеологиялари ва манфаатлари ҳақида боради. Бу спектакл қишлоқни озод этиш ва уни талончилардан ҳимоя қилиш мақсадида босмачилик ҳаракатида қатнашган киши ҳақида. Албатта, бу менинг кашфиётим эмас. Тожикистон Халқ ёзувчиси Саттор Турсун Шӯролар давридаёқ адашиб, босмачиларга қӯшилиб қолган шахслар ҳақида бир романида ёзганди. Жалол Икромийнинг «Хиёнат» пйесасида ҳам ушбу масала кӯтарилган. Бу спектаклдаги асосий, марказий образ ушбу ҳаракат саркардаларидан бири - Асадмахсумдир. У шиоримиз – Бухоронинг озод миллати, аслида Бухоро халқи ва тожик миллати учун эмаслигини англаб етади. Бу бегоналарнинг ӯйлаб топган шиори эди. У бу йӯлдан, хато йӯлдан борганлигидан афсус чекади. Босмачиликнинг идеологияси нима эди? Уни қабул қилса бӯладими ёки йӯқ? Ойдинлаштириш ва мақсадга эришиш учун бир неча кишини тилга оламан: Анварпошо, Иброҳимбек, Қароқизилпошо, Салимпошо, Юсуф Зиё, Сурайё афанди. Булар турклар. Марказийосиёлик эмаслар. Ӯша вақтдаги Туркиядан келиб, Бухорода босмачилик ҳаракатини вужудга келтирди. Тасаввур қилиб, уларнинг бизга қандай алоқаси борлигини сӯрайлик. Баъзилар Қизил Армия бизга бегона бӯлган, дея даъво қилишади. Майли шундай бӯлсин. Бироқ бу турклар кимлар? Қаришдошми? Туркиядан келиб, Бухорода турк ақидаси ва идеологиясини жорий этишни истадилар. Халқимиз тарихига қизиқадиганлар бир нарсани яхши эсларида тутишлари лозимки, ӯтган асрнинг 10-йилларидан бошлаб, турклар Марказий Осиё халқлари – ӯзбеклар, қирғизлар, туркманлар, қазоқларнинг тили туркча бӯлишига ҳаракат қилишарди. Ӯзларининг тилини жорий этишни хоҳлардилар. Бироқ бу халқлар уни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилмадилар. Ӯша турклар бизни ҳам турк қилишни исташарди. Уларнинг мақсади туркийзабон халқларни бир байроқ остида бирлаштириш эди. Ӯша пайтда бундай байроқ Бухоро амири саналарди. Энди қуйидаги саволга жавоб беришимиз керак: «Бухоро амири ким?» Баъзилар Бухоро амирлари ҳукмронлиги пайтида тилимиз, яъни тожик тили давлат тили бӯлганлигидан фархланишади. Ва агар бу амрлик боқий бӯлганда, тилимиз давлат тили сифатида устувор бӯларди. Афсуски, бундай фикр нотӯғри ва хом ҳаёлдир. Бир мисол келтираман. 1742 йилда бугунги Афғонистон Эрондан ажралиб, Хуросон давлати бӯлганлигини эълон қилди. Давлат асосчилари паштулар эди, бироқ давлат тили дарий-форсий саналарди. 1801 йилда ушбу давлатни Афғонистон, дея номлашди. Секин-аста бу мамлакатда дарий бӯлмаган сӯзлашув ҳам пайдо бӯлди. 1936 йилда пашту тили Афғонистоннинг иккинчи тилига айланди. Кейинги ӯттиз йилда, яъни 60-йилларда пашту тили мамлакатнинг биринчи тили бӯлиши лозимлиги деган масалани қӯйишди. Дарий тилининг мавқеи торайди. Ҳатто Довудхон ҳукмронлиги даврида пашту тилида гаплашиб, фаолият юритадиганларганинг маошига 25 фоиз қӯшимча белгиланди. Яъни Бухорода ҳам шундай вазият вужудга келарди ва тожик тили мавқеини торайтирарди. Тӯғри, ӯтган асрнинг 20-йиллари бошида Бухоро тили тожик тили эди. Бироқ ёддан чиқармаслик керакки, Бухоро Халқ Республикаси таъсис этилиши билан тилдан фойдаланиш имконияти ҳам чекланган эди. Бу, албатта, босмачилик ҳаракати пайдо бӯлишидан олдин татбиқ этилганди. Аллома Аҳмад Дониш ӯз асарларида Бухорони манғития давлати, дея атайди. Яъни Бухоро тожик ҳукумати демаган. Агар шундай бӯлганда Аҳмад Дониш уни фахр билан таъкидларди. Бу мамлакатга келган турклар миллат жиҳатидан манғитияга яқин эдилар ва сиёсий жиҳатдан русча давлатга қарши ушбу ҳаракатни ташкил этиб, уни илгари сурарди. Босмачилик ҳаракати халқ ҳаракати сифатида туркпарастлик ақидасига бирлаштирилиб қайд этилган. Туркпарастлик, нафақат, биз – тожиклар, балки ӯзбеклар, қирғизлар, қазоқлар, туркманларнинг ҳам зарарига эди. Манғития давлати икки юз йиллик ҳукмронлиги даврида бутун мамлакатда, яъни Марказий Осиёда ҳеч нарса қурмади. Тарих бунга гувоҳ, албатта, Бухородаги бир неча мадрача бунёдидан ташқари. Ҳатто маҳаллаларда мадрасалар пайдо бӯлмади, балки уларни қурдирмадилар. Шунингдек, бу даврда катта масжидлар, йӯл, кӯприк, табобатхона ҳам бунёд этилмади. Шу йӯл билан, амирлик давлати 200 йилда ҳеч нарса қурмади, тараққиёт ва ривожланишга юз тутмади, бироқ 50 йилда ҳеч бӯлмаганда оддий бориб-келинадиган йӯллару кӯприкларни қурдикку. Бугун, яъни мустақиллик даврида йирик иншоотлар бунёд этдик. Уларнинг биринчи режаси ӯша даврда вужудга келганлигини эътироф этишимиз лозим. Агар босмачилик ҳаракати ғалаба қозонганда, биз давлат, мактаб, беморхона ва бошқа муҳим иншоотларнинг эгаси бӯлаолармидик? 1920 йилдан 1990 йилгача Марказий осиёда шунча иншоотлар бунёд этилдики, Афғонистонда бунча қурилмади, Эронда ҳам шундай. Яъни бу босмачиликнинг синиши ва синдирилиши натижаси эди. Агар улар ғалаба қозонганда, биз шунча ютуқларга эришолмасдик. Ҳатто босмачилик ҳаракати тарафдорлари ундан кӯпинча иқтибос келтирадиган Бухоро амирининг Миллатлар лигасига йӯлларган мактубида ҳам мамлакатининг обод бӯлиши учун иншоотлар бунёд этиш ҳақида эслатилмайди. Юқорида бу ҳаракатнинг саркардалари бӯлган туркларни тилга олиб ӯтдим. Энди ӯзимизнинг қурбонларимизни айтиб ӯтаман: Иброҳимбек, Авлиёқулбек, Дониёримоқ, Қарахонбий, Туғайсарий. Булар ӯша қабиладан ва ӯша идеологиянинг тарафдорлари ҳамда ӯша руҳиятни ифодалар эди. У вақтдан узоқлашдик. Биз янги авлодмиз. Аммо ӯша замоннинг ёмон натижалари ва бу ҳаракат тарафдорлари ҳақида ота-боболаримиздан эшитганмиз. Наҳодки, ӯша даврда яшамаган ва ҳақиқатга гувоҳ бӯлмай, Худо билади нима ӯқиб, нима билган кишиларнинг кӯча гаплари уларнинг аниқ ва тӯғри хулосаларидан устун бӯлса? Бу даврда мен иккита нарсага ишора қилмоқчиман. Учта китоб бор. Ӯша замон ва унинг ҳодисалари ҳақида маълумот беради. Улардан бири - Муҳаммадали ибн Муҳаммадсаид Бавжувонийнинг «Фойдали тарих» («Таърихи нофеъӣ») китоби. Бу муаллиф Шӯролар давлатининг тарафдори эмасди, бироқ биз тарафдор бӯлган ва ӯша ҳақида гапираётган ҳақиқатни баён этган. У мулкни вайрон қиладиган босмачилик ҳаракати ғалаб қилмаганлигини таъкидлайди ва бунга шукр қилади. Ушбу ҳаракат тарафдорлари бу ерга келган ӯша турклар томонидан ёзилган китоблардаги маълумотларга суянадилар. Бундай китоблардан бири – «Туркистон тарихи». Маълумки, бу китоб ушбу ҳаракат ва унинг тарафдорлари манфаатлари учун ёзилган. Бу тарафдорлар учун устоз Айний, Сайидризо Ализода ва бошқаларнинг ёзганларининг қиймати йӯқ, балки улар учун бу ерга келган тукрларнинг ёзганлари аҳамиятли, асосли ва тӯғридир. Тӯғон Валидовнинг «Босмачилар қӯзғалони» китобидан ҳам фойдаланишади. Тӯғон Валидов ким? Бошқирдистон коммунистик партиясининг собиқ биринчи котиби. Антитотар миллатчилиги учун маҳкум этилиб, вазифадан четлатилган. Валидов Марказий Осиёга келган ва фикрдошларини бирлаштириб, мусулмон коммунистлари партияси ва кейин мусулмон давлатини тузашни истаган. Муваффақ бӯлмагандан сӯнг, босмачилик ҳаракатига қӯшилиб, унинг бир гуруҳини бошқарган. Ушбу ҳаракат мағлуб бӯлгандан кейин, Туркияга қочиб кетди. Бу мамлакат университетида муаллим бӯлди ва ӯша йиллардаги воқеаларни ӯз нуқтаи назаридан қаламга олди. Шунингдек, Бухорова бу ҳаракатда турклар ва уларнинг оилалари иштирокини тасвирлади. Улар учун пулу қуролларни жанг қилиб, ғалаб қозониб, тарғибу ташвиқ қилишлари мақсадида хориждан: Туркия ва Англиядан жӯнатишарди. У барча имкониятлардан фойдалана олмаганлиги ва мағлуб бӯлганларидан афсус чекади. Шу билан буни босмачилик ҳаракати тарафдорлари озодлик ҳаракати сифатида баҳолаб, Шӯролар ҳукуматининг кириб келишини зулму истисмор, дея аташади. Бундай эмас. Ҳар йили қушбеги девони аъзоларининг золимона амри билан солиқ йиғувчилар Шарқий Бухоронинг тоғли минтақаларига келиб, барча нарсани қумирсқадек йиғиб-териб кетарди. На бир қисм ғалла қоларди-ю на бир бош қӯю сигир. Солиқ солиш тизимини устоз Айний «Дохунда» романида жуда яхши тасвирлаган. Инсонларни қул қилиш учун чораккорлигу қарз бериш каби шайтоний режаларни қӯллашган. Йӯлтӯсарлардан бирор фарқи бӯлмаган бу гуруҳ аъзолари молу чорва қаторида, инсоний кароматларга зид бӯлган ҳолда, одам ӯғирлаш билан ҳам машғул бӯлишган. Марказий Осиё кӯплаб ихтилофлар сабабли, ХIХ аср ӯрталарида икки қимга ёки давлатга бӯлинди: Бири Туркистон давлати номи билан Россия подшоҳлиги ҳайъатига кирди. Бу давлатга Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент, бутун Туркмаснитон, Қарақолпоғистон, Қирғизистон, Қозоғистон кирарди. Бухоро ҳудида алоҳида давлат саналарди. 48 фоиз тожиклар Туркистонда эди. Тожикларнинг кӯп қисми Бухоро ҳудудида яашарди. Тожиклар Туркистонда ҳеч қандай қудратга эга эмасдилар. Уларни миллат сифатида эътироф ҳам этмасдилар. Кейинчалик бир гуруҳ таниқли рус олимлари, жумладан, Хаников, Бартолд, Шишов, Павлов туфайли, тожиклар эътироф этилди. Бухорода тожик тили эди, Туркистонда эса, турк тили. Менинг фикримча, бу борада биру ӯзгармасдир: ӯша биродарлар босмачилик ҳаракатини тарғиб қиладиган китобларни ӯқишмасин. Бундан ташқари ҳам, улар мазкур ҳаракат ҳақида ӯқимасдан гапиришади. Натижаларини кӯрсинлар. Бу ҳаракатнинг синиши қандай натижа берди? Ва ҳатто, бугунги Афғонистон билан ҳам бизнинг тараққиётимизни қиёслашсин. Агар босмачилик ҳаракати ғалаба қозонганда, қандай натижа бӯларди? Бугунги Афғонистонда тожик халқи ӯзининг мамлакат эгаси бӯлганлигини урушлар билан исботлашга тӯгри келаяпти. Ҳолбуки, юқорида айтганимдек, Хуросон давлати ташкил этилиши билан тожик эканликлари аён эди. Бироқ Бухорода тожиклару паштуларни тожикупашту дейишмасди. Бошқа барча халқларни ҳам турк сифатида эслаб, тилга олишарди. Давлат тилини форс тили машҳур бӯлганлиги учун эмас, балки Марказий Осиё учун бегоналигини таъкидлаш мақсадида, форс тили дейишарди. Бухоро ва Самарқандда фарслар яшайдиган алоҳида маҳаллалар бор эди, уларни порсийлар, деб аташарди. Шундай қилиб, форс тилини тилга олиш билан ӯша халқни назарда тутишарди. Буларнинг барчасини синдириб, аслни ӯз жойига қӯйиб, тожик, ӯзбек, қазоқ, қирғиз, туркман халқлари Қизил аскарлар ёрдами билан бӯлса-да, миллий манфаатларини ифодалайдиган системани вужудга келтиришди. Буни яхши, деб ӯйлайман. Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тӯғри таъкидлаганки, Октябр инқилоби Шӯролар давлати ташкил этилиши ӯлароқ 1991 йилда эришган мустакиллигимизнинг биринчи пойдеворини қӯйди ва бизнинг барча имконияту тараққиётимиз ӯша давлат билан чамбарчас боғлиқдир. Агар Тожикистон ӯша даврда совет системасига бирлашмаганда, мустақилликни қӯлга киритиш имконияти бӯлармиди? Албатта, йӯқ! Шӯролар давлатининг таркибий қисми бӯлганлигимиз боис, бу давлатнинг барҳам топиши билан мустақилликни қӯлга киритдик ва шундай яхши натижаларга эришдик. Шӯролар давлати бизнинг бугунги мустақилликка эришишимиз йӯлидаги ижобий бир қадам эди. Бу босмачилик ҳаракати синиши сабабли устувор бӯлиб қолди. Ва халқ ҳам, босмачилар дӯст эмас, балки, нафақат, тожиклар, шунингдек, Марказий Осиёнинг барча меҳнаткаш халқи учун душмани эканлигини англаб етди. Аксарият ҳолларда нима яхши ёки нима ёмонлиги ҳақида зиёлилар гапиришади. Зиёлилар миллат ва халқ ақли эканлиги тӯғри. Бироқ зиёлиларимиз ӯзлари учун бир нарсани англаб етишлари лозимки, 1991-1993 йилларда даврнинг номаъқбул ҳаракатлари, бузғунчи кучларига қарши тура олмадиларми? Бугун нимага даъво қилади? Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯзининг парламентга йӯллаган сӯнгги Паёмида ҳайҳуйлардан тожиклар сулҳига келадиган хатарларни очиқ таъкидлаб ӯтди: - «Биз ӯтган асрнинг 90-йилларида тожик миллатининг душманлари халқимиз бошига келтирган фуқаролик уруши даҳшатини ҳеч қачон унутмаймиз ва фуқароларимиз ҳалигача ӯзларининг ғаразли мақсадларидан қайтмаган миллат душманлари ва ёмонликни истовчиларнинг ёлғонларига бошқа ишонмасликларини ишонч билан айта оламиз» (40-41-бет). Муҳтарам Эмомали Раҳмон шундай хатарни таъкидладики: - «Дунёдаги ҳодисаларга бой бугунги шароитда ёшларимиз ӯтган асрнинг 90-йилларидаги каби диний экстремистик кучлар ва тожик миллатига ёмонликни истовчиларнинг тарғиботларига алданмасликлари, ҳамиша зийрагу ҳушёр бӯлишлари, тожик халқи ва тожиклар давлати манфаатлари ҳимояси учун тайёр бӯлишлари жуда муҳимдир» (34-бет). Мамлакат Президентининг бу таъкидки шунга боғлиқки, бугунги замонда «дунёда терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бормоқда». Миллат пешвосининг янги жаҳон вазиятидан бирдирган ташвиши, жумладан: -«Дунёни янгидан тақсимлаш ҳаракатлари, шиддатли қуролланиш, қудрат исташлик… дунёни янги совуқ уруш босқичига тортмоқда» ва унинг бу воқеаларга нисбатан узоқни кӯзловчи муносабати қуйидаги ақидасини вужудга келтиради: - «Асосий диққат терроризму эксртемизм, мамлакат фуқароларининг террорчива бузғунчи ҳаракатларга қӯшилишларининг олдини олиш ҳамда гумроҳ бӯлган шахсарни Ватанга қайтаришга йӯналтирилиши керак». Мен ҳам бу ва ҳам у давлат душманларини яқиндан кӯрганман, улар билан суҳбат қилганман ва уларни яхши танийман. Бир қисса ёзгандим. Қаҳрамони қӯшни мӯйсафид эди. У ҳеч қачон колхоз аъзоси бӯлишни хоҳламас экан. Муллалар уларга агар аъзо бӯлмасалар, магарам бир қӯлу оёғини кесишларига фатво беришарди. Агар икки қӯлу оёғини кесган ҳолатда аъзоликни қабул қилсалар ҳам, гуноҳкору кофир бӯлмайдилар. Босмачилик ҳаракати синиши билан бекор ётган далалар ӯзлаштирилиб, уларга сув чиқарилиб, фойдаланила бошланди. Бир қишлоқдан бошқасига олиб борувчи йӯл қурилиши бошланди. Мактаблар бунёд этилди. Тиббиёт марказлари таъсис этилди. Шундай қилиб, натижа ижобий эди. Менинг ӯйлашимча, босмачилик ҳаракати атрофида бундай шов-шувларни ӯйлаб чиқарганлар ӯз манфаатларини амалга оширишни мақсад қилганлар. Албатта, мен ҳам тарихий ҳақиқат ошкор этилиши ҳамда архивлар очилишини истайман. Архивларнинг очилиши ҳеч қачон уларнинг манфаатига хизмат қилмайди, балки даҳшат, шавқатсиз ӯлдиришлару ӯғирликлар. Босмачиларнинг фаҳшлари ошкор этади. Архивлар Тожикистонда йӯқ, улар Москва-ю Санкт-Петербергда. Шу боисдан, шукр қилишимиз лозимки, бизнинг Шӯролар давридаги тарихимиз саҳифалари ижобий саҳифалардир. Ва у тожик халқи тақдирининг мустақиллик йилларида яхши бӯлишига муносиб пойдевор қӯйган. Ушбу саҳифа боис, тожик миллати Марказий Осиёда эътироф этилди. Кӯп халқлар сон ҳисобидаг биздан кӯп, бироқ ӯтган асрнинг 20-йилларидага дунё тақсимотида қӯллаб-қувватловчилари бӯлмаганлиги боис, миллат бӯлолмадилар. Масалан, курдлар. Улар қарийб 50 миллион нафар, лекин курд миллати, курд давлати йӯқ. Биз ӯтган асрнинг 20-йиллари тӯфайли, тил ва миллат соҳиби бӯлдик. Бундан бошқа яна нима истаймиз? Толеимиз баланд бӯлсин. Шунинг учун, бугунги авлод ва зиёлиларимизнинг вазифаси тарих ва унинг ҳодисаларига ақл кӯзи билан боқишдир. Агар ақл кӯзи, адолат кӯзи билан қараб, ҳақиқатни тӯғри англаб етсалар, ҳеч қачон у ҳақда ёмон гапирмайди. Босмачилар тарих ғилдирагининг ҳаракатини тӯхтатишга хизмат қиладиган қурол эди. Яъни Бухоро амирлигини абадий сақлаб қолишни исташарди. Амирлик қолса, қашшоқ халқ қоларди. Миллатлар мустақил бӯлмасди, «Ягона Ислом миллати» учлар учун кифоялик қиларди. Бу «Ягона миллат» қанчадан қанча миллату халқларни йӯқ қилди, тарих уларни унутди. У тожикларнинг мавжудлигига ҳам таҳдид қиларди, тожик номи ер юзидан йӯқ бӯлишини, ушбу халқ ӯлкаси миллат номисиз бегона давлатларнинг бир қисми бӯлишини хоҳларди. Босмачилар меҳнаткаш халқ дӯстни душмандан фарқлай олмаслиги учун алдашга уришинарди. «Ислом» ва унга муқобил бӯлган ёқимсиз «кофир» сӯзаларини қӯллаш орқали халқни гумроҳ қилиб, уларни янги бунёд этилаётган ҳукуматдан узоқлаштиришни хоҳларди, зеро, уларнинг таблиғига кӯра, амир мусулмон эди-ю амирнинг душманлари – кофир. Босмачипарастларнинг наздида ХХ аср аввалидаги Бухорову Туркистоннинг озодликхоҳ халқи, минг йилдан кейин далватдор бӯлиб, халқини – тожикни номдор, давлатдор ва тил соҳиби қилишни истаганлар гӯё бегонапараст эдилару русларнинг ёрдами ва пули эвазига ӯз мақсадларига етишди, бироқ босмачилар «ӯзларининг бегуноҳ мусичалари» эдию уларнинг хорижликлар – инглизлар, турклар, рус белогвардетларидан олган моддий, пул ва қуролларини ҳеч ким билмасди, гӯё камон билан уруш қилишган. Наҳотки, одамлар тожикча ва миллий бӯлмаган идеологияларга эга босмачилар қотил эмас, бизнинг халқимиз ва миллатимизни эркалаган ва қӯллаганлигига ишонадиган даражада содда бӯлишса. Буюк Британиянинг оммавий ахборот воситалари ӯша пайтларда Иброҳимбекни шаҳзода (Prince Ibrahim-Bek), деб аташиб, ҳар қандай йӯл билан тарифларди. Тарихшунослар ҳам британиялик жосусларнинг босмачилик ҳаракати билан ҳамкорлик қилганлигини рад этмайдилар. Айни пайтда, ӯша вақтларда Англия ҳарбий разветкасида фаолият юритган ходимларнинг хотиралари ошкор этилмоқда. Ушбу ахборотга суянган ҳолда, Форин Оффис (Ташқи ишлар вазирлиги) ва разветка органи томонида амалга ошириладиган антисовет сиёсати билан босмачилар ёрдами боғлиқ эди. Уларнинг гувоҳлик беришича, оқ гвардиячилар ҳаракати босмачилар гуруҳини кӯпроқ қӯллаб-қувватлаган. Бундан ташқари, болшевиклар ҳаракати бу воқеадаги икки томонлама хатарли ӯйинларни олиб борган ва ташқаридан антисовет режаларга эга Иброҳимбекка ӯз вақтида жавоб қайтариши учун хабар беришган. Тожик олими М. Иркаевнинг фикрича, босмачиларнинг раҳбарияти ва оддий ҳайъати, жумладан, Иброҳимбек гуруҳи аъзолари бошқариш, қайдга олиш, молиявий масалаларга масъул бӯлган инглис ҳарбийлари ва равкедка органи офицерлари мувофиқлаштирилган. Англиялик топшириқ берувчилар томонидан махсус бузғунчилик фаолияти (Do it myself – мен каби бӯл) ӯргатилган. Босмачилар милтиқ, пулкмёт ва бошқа қуроллар билан Англия ҳарбий омборидан таъминланган. Иркаевнинг фикрича, Иброҳимбекнинг мутлақ саводсизлиги туфайли, у терминларни ташкил этиш ва ҳарбий имкониятларни қӯллаш иқтидорига эга бӯлмаган. Террорчи наҳзат партияси айни пайтда хорижий мамлакатнинг махсус хизмати қӯлидаги қуролга айлангани ӯша тарихий хатонинг такрорланганини эслатади. Тарих ҳақиқатни сӯйлайди. Бу илмнинг буюклиги шундаки, ӯтган даврги ӯрганамиз, бугун ва келажак аниқ бӯлади. Маълум бӯлганидек, босмачилик миллатга, тожик халқига қарши ҳаракат эди. бегоналар – тожик миллати душманларининг пул, мол ва қӯллаб-қувватлаши воситасида ташкил этилганди. Ҳозир ҳам айнан шундай. Бу ерда бошқа сир йӯқ. Ва бӯла олмайди ҳам. Босмачиликни тарғиб қилувчи наҳзатчилар ҳам халқ учун айни муддаодир. Яхши. Зеро, энди улар ӯз тиллари билан ӯзларининг дунёқарашлари ва маънавиятини фош қилишади. Фуқаролик уруши йилларида қилган ишлари янги шароитда босмачилик ҳаракатининг айнан бир тури эди. Ӯша қатл, ӯғрилик, одам ӯғирлаш ва бошқалар. Фақат шунинг учун халқ, хусусан, ёшлар ҳушёр бӯлишлари керак. Ким босмачилик тарафдори бӯлса, «Ислом Давлати» ҳаракати тарафдори бӯлиб, унинг намунасини биз Ироқ ва Сурияда кӯриб турибмиз. Халқ яна бир марта гумроҳ бӯлмаслиги керак. Ҳар бир оқил тожикнинг столи устидаги “Маснавии маънавий” китобида келтирилган: “Эй биродар, ӯзингни танишинг, қайси жинсдан эканлигинг, яхшими ё ёмонлигингни билиш учун нимага интилишинг ва ким томон кетишинг, қандай одамнинг суҳбатидан масрур бӯлишинг ва хулоса, қайси гуруҳ билан бирга эканлигингга қарагин”. Ё бошқа ибора билан: Гар Ҳомонга мойил бӯлсанг ҳомонийсан, Гар Мусога мойил бӯлсанг, субҳонийсан. ( Гар ба Ҳомон моилӣ ҳомониӣ, Гар ба Мӯсо моилӣ субҳониӣ). Босмачипарастлик қилувчилар, ҳақиқатдан ҳам, камроқ хабари бӯлган содда халқни Исломни ҳимоя қилиш ёлғони билан “мужоҳид” сифатида Ироқ, Ливия, Сурия, ҳатто бир қисмини Афғонистонга жӯнатишди ҳамда бу тинч давлатларни жанг оташига гирифтор этишди ва яна нимани исташади? Бугун яна шу оҳангда қӯшиқ айтувчи ҳофизлар бугунги тожик халқи, мустақил Тожикистон аҳолиси ҳали-ҳамон бугун яратган торларига гирифтор қолган юз йил аввалги бола, дея гумон қилишади. Турдингизми, ётинг. Мен Тожикистонда тинчликка эришиш аввалида Миллий келишув комиссияси раиси Сайид Абдуллоҳи Нурий айтган гапни келтириб ӯтаман: “Ҳа, анча ӯлдирдик, вайрон қилдик, энди қайта тиклаш, обод қилишга ҳаракат қилишимиз керак (Мужаддиди аср, 31-саҳ.). Бундай эътироф барча наҳзатчилар, улар амаллари ва тожик халқи учун дарс бӯлсинки, энди дӯстни душмандан ажрата билайлик. Шундай давлат қурайликки, унда хорижликларнинг қӯллаб-қувватлаши билан наҳзатликлар эргашаётган жаҳолат ва ӯрта аср жаҳолатига қайтиш эмас, балки тожик миллати маънавияти, миллий дунёқарашимиз арзирли бӯлсин.