АҚШ Эрон Ислом инқилоби қӯриқчилари корпусини террорчилик ташкилоти деб эълон қилди
АҚШ Эрон ислом инқилоби қӯриқчилари корпуси (ИИҚК)ни террорчилик ташкилоти, дея эътироф этди, деб эълон қилди АҚШ Президенти Доналд Трамп. Бу Вашингтон бошқа давлат қуролли тузилмасини террорчи гуруҳ сифатида эълон қилган биринчи ҳодисадир. Оқ уй Эрон ИИҚКдан ӯзининг халқаро террорчилик амаллари учун фойдаланишини билдирди. Эрон Ҳукумати ОАВнинг хабар беришича, Эрон, ӯз навбатида, Американинг Яқин Шарқдаги қуролли кучлари қӯшилмасини террорчи ташкилот, деб эълон қилган. Бу қарор мухолифлари фикрича, мазкур қадам дӯст бӯлмаган мамлакатлар учун шу тариқаАмерика идоралари ва мансабдор шахсларини тазйиқ қилишга баҳона бӯлиши мумкин. АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг билдиришича, тадбирлар бир ҳафтадан сӯнг, ӯз кучига киради. Унинг сӯзларига қараганда, Эрон ӯзини расамадидаги мамлакат сифатида тутишга киришмагунча, АҚШ санкциялар режимини ӯз кучида қолдиради ва бу мамлакатга босим кӯрсатишда давом этаверади. Шунингдек, АҚШ иттифоқчиларини худди шундай йӯл тутишга чақирди. " Эрон раҳбарлари инқилобчилар эмас ва бу мамлакат аҳолиси яхши яшаш учун ҳақлидир, - деди Помпео. - Улар оппортунистлардир". Шунингдек, у"Твиттер"да шундай деб ёзди: -"Эрон аҳолисига озодлигини қайтариш учун ёрдам беришимиз зарур ". Олдинроқ АҚШ ИИҚК билан боғлиқ ӯнлаб Эрон ташкилотлари ва шахслар учун санкция қӯллаганди, лекин бу ташкилотнинг ӯзи бирон-бир санкцияга тортилмаганди. Вашингтон ва Теҳрон орасидаги муносабатлардаги кескинлик Трамп Эрон билан ядровий келишувдан чиқишга қарор қилганидан сӯнг кучайди. Ядровий келишув 2015 йил июлида имзоланганди, у 2016 йил январидан кучга кирди, 2018 йил майида Европадаги иттифоқчилари норозилигига қарамасдан, Трамп бу битимдан чиқди. Эрон ва Исроил муносабати Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши АҚШ Қуролли кучлари марказий қӯмондонлигини террорчи ташкилот сифатида эълон қилди. У Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг мамлакат президенти Ҳасан Рӯҳонийга айни шу борадаги таклифидан сӯнг, бу қарорга келди, дея хабар берди маҳаллий IRINN телеканали. АҚШ Марказий қӯмондонлиги Афғонистон, Ироқ, Эрон, Покистон ва Сурия ҳам кирган Ӯрта Шарқ, Шарқий Африка ва Марказий Осиё минтақаларидаги Америка ҳарбий кучларини бошқаради. Кечаётган парламент сайловларидан сӯнг, ӯз вазифасини сақлаб қолишга ишонаётган Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Америка президентининг қарорини табриклади. "Президент Трамп, Ислом инқилобий қӯриқчилари корпусини террорчи ташкилот, деб эълон қилиш қарорингиз учун ташаккур. Сиз дунёни Эрон тажовузи ва террорчилигидан яна бир марта ҳимоя қиляпсиз ", - дея ёзди у "Твиттер"да . Параллел армия Ислом инқилоби қӯриқчилари корпуси шоҳ ағдарилгандан кейин, кӯп ӯтмасдан, 1979 йилда, янги режимни ҳимоялаш ва Эрон мунтазам армиясига тенг тузилма сифатида тузилганди. "Қӯриқчи"ларнинг сони 150 минг кишигача баҳоланади. Корпус ӯзининг қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги кучларига, разведка хизматига ва махсус бӯлинмаларига эга. Буларнинг ҳаммаси Эрон Қуролли кучлари билан параллел равишда фаолият юритади. АҚШ ИИҚКни нималарда айбламоқда? АҚШ Эронни бир неча марталаб Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Ливандаги вазиятни бузишда айблади. «Қӯриқчи»ларни эса, бевосита Сурия, Ироқ ва Афғонистонга жангариларни юборишда гуноҳкор қилмоқда. АҚШ президенти узоқ вақт давомида ИИҚКни террорчи ташкилот сифатида эълон қилишни режалаштирди, деди ОАВ билан телефон брифинги давомида кимлигини билдирмаслик шарти билан америкалик юқори мартабали амалдор. "ИИҚК Яқин Шарқдаги вазиятни бузишга уринди, улар ӯз душманларини ӯлдиришмоқда, жангарилари юзлаб америкаликларни ӯлдиришди, - дея таъкидлади у. – ИИҚКнинг икки вазифаси бор: у эронликларни ӯз юртларида камситади ва чегарадан ташқарида одамларни қӯрқитиб, террорчилик қилади". АҚШ президенти маъмурияти ходими Корпус "ишончли одамлари орқали бутун дунё бӯйлаб террорчилик амалларини маблағ билан таъминлашини» қайд қилди. " Улар террорчиликни шундайгина қӯллаб қолмасдан, террорчилик фаолиятига тӯғридан-тӯғри қӯшилганлар". У эндиликда АҚШ прокуратураси ИИҚКни қувватлаётганларга нисбатан айблов эълон қилиш имкониятига эга бӯлишини қӯшимча қилди. "АҚШ аниқ чақириқ жӯнатмоқда – ИИҚК билан бизнес юритишни тӯхтатинг, йӯқса, сиз террорчиликни молиялашда таваккалнинг натижасини кӯрасиз (айбловга дучор бӯласиз), - деди у. Америкалик амалдор ИИҚКни террорчилик ташкилоти сифатида эътироф этиш қарорини мамлакатдаги ҳар икки партияда қӯллашаётганлигини таъкидлади. Унинг сӯзларига қараганда, Оқ уйда бошқа мамлакатларни ҳам Корпус таъсирини камайтириш учун ИИҚКни иҳоталашга чақиришмоқда: "Агар биз Эрон халқини қӯллаб-қувватлашни истасак ва унга яхши яшаш имконини берсак, ҳамма мамлакатлар ИИҚКни заифлаштиришлари зарур (бунга эришишлари зарур). Европа, таъкидлади у, Эрон таҳдидига учрамоқда, масалан, яқинда Эрон Данияда қотилликни режалаштирди. Ӯтган йилнинг октябр ойи охирида Дания хавфсизлик хизмати ва контрразведкаси (PET) Эрон махсус хизматларини қироллик ҳудудида ҳужумга тайёргарлик кӯришда айблади. Копенгаген Теҳронни Данияда яшаётган бир гуруҳ Эрон фуқароларига, жумладан, «Ахвазни озод этиш учун кураш араб ҳаракати» (ASMLA) айирмачи гуруҳининг Дания бӯлими етакчиси ҳаётига суиқасд қилишда гумон қилмоқда. Wall Street Journal хабарига кӯра, ИИҚКга нисбатан чоралар кӯриш учун Помпео ва президентнинг миллий хавфсизлик бӯйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳам айтган. Лекин бу қарорнинг тӯғрилиги борасида иккиланганлар ҳам бӯлган. Уларнинг орасида Штаблар бошлиқлари бирлашган қӯмитаси раиси Жо Данфорд бор. Америка Қуролли кучларининг айрим вакиллари ҳозирги қарор Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга ҳужум қилишга олиб бориши мумкин, деб ӯйлашмоқда. Хабар қилинишича, МРБ ( Марказий разведка бошқармаси) ҳам қарши чиққан. Олдинги санкцияларнинг давоми Давлат департаменти тарқатган ҳужжатда айтилишича, ИИҚКга қарши янги чоралар Трамп маъмуриятининг Эрон билан боғлиқ инсон ҳуқуқи бузилиши, баллистик ракеталар ишланмалари дастури, интернетдаги зарарли ҳаракатлар, террорчилик ёки Эрон Ҳукумати билан алоқа қилаётган шахслар, ширкатлар, самолётлар ва кемаларга нисбатан қӯлланган санкцияларнинг давомидир. 1984 йилнинг 19 январида АҚШ Эронни террорчилик ҳомийлари бӯлган давлатлар рӯйхатига киритганди. Ӯшандан буён, Эронга нисбатан бир қатор чекловлар, жумладан, АҚШдан кӯмак олиш, қурол экспорти ва сотиш, икки ёқлама тайинловлардаги товарлар экспорти назорати ва бошқа молиявий ҳамда ӯзга чекловлар жорий қилинган. 2017 йилда АҚШ Молия вазирлиги ИИҚК ни террорчилик ташкилотлари, жумладан, "Ҳезболла" ва ХАМАС каби гуруҳларга ёрдам бераётган, террорчиликни қӯллаб-қувватлаётган ташкилотлар қаторига киритди.